
АСАКА. “Мен Андижон вилояти Асака туманидан ёзмоқдаман. Газ тақчиллиги бизга ҳам етиб келди. Икки кундан бери навбатда туриб, машинага газ қуя олмаяпмиз. Навбатимиз энди келганида¸ “газ тугади”, деб ёпиб қўйишади. Бизга яқин иккита газ қуйиш шоҳобчасида аҳвол шу. Янгиобод деган жойда икки километрлик навбатлар юзага келган. Асакага етмасдан Чек қишлоғида ҳам узундан-узун навбатлар. Ўзбекистонда газ тақчилми? Агар тақчил бўлса, мутасаддилар нега бунинг сабабини аниқ айтишмайди? Биз ҳайдовчилар нима қилайлик энди?”
Leave a Reply