ЖИЗЗАХ – “Халқ қабулхонасига йиғлаб борсам, ҳўнграб чиқди…”


ЖИЗЗАХ. “Жиззах шаҳридан мактуб йўлламоқдаман. Мен солиқ идораси, соғлиқни сақлаш ва ички ишлар бошқармасига Жиззах шаҳридаги Кўкбозор ҳудудида ноқонуний равишда сигарет сотилаётгани хусусида мурожаат қилган эдим. Бу идоралардан сиз айтган маълумот тасдиқланмади, деган мазмунда жавоб келди.

Ҳолбуки, ноқонуний сигарет савдосини ҳамма кўриб-билиб турибди. Шундан кейин аҳоли мурожаатига эътиборсизлик қилинаётгани хусусида Президент қабулхонасига, ишонч телефонларига арз қилдим. Йиғлаб борсам, ҳўнграб чиқди, деганларидек, халқ қабулхонаси ҳам сўровимга эътибор бермади. Нима, қабулхоналар, ишонч телефонлари номигагина ишлайдими?”

Be the first to comment

Leave a Reply

Your email address will not be published.