АҚШ президенти Дональд Трамп Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëевга йўллаган расмий мактубида Тошкент раҳбарининг Афғонистон бўйича халқаро конференция ўтказиш ташаббусига юқори баҳо берди.
Ўзбекистон президенти сайтида эълон қилинган бу мактубда 26-27 март кунлари Тошкентда ўтказиладиган мазкур анжуман Мирзиëев бошлаган муваффақиятли минтақавий ëндашувнинг бир қисми сифатида олқишланган.
«Минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларингиз катта муваффақиятлар келтирди. Ўтган йили ноябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтган конференция бутун Марказий Осиё бўйлаб истиқболли ҳамкорлик муҳитини яратди, декабрь ойидаги Президент Ашраф Ғани билан учрашувингиз эса мустаҳкам ҳамкорлик ва тараққиётга замин ҳозирлаб берди.
Сизнинг Афғонистон бўйича халқаро конференция ўтказишга доир ташаббусингизни тўлиқ қўллаб-қувватлайман, шундай экан, ушбу формат афғонистонликлар бошчилик қилаётган Кобул жараёни билан мувофиқлаштирилишини таъминлаш учун биз ҳамкорликда астойдил ишлашимиз зарур»¸ дейилади Трамп мактубининг ўзбек ғрезиденти сайтида босилган таржимасида.
Хатда ëзилишича¸ ҳозирда Оқ уй Тошкент анжуманига юбориладиган делегация таркибини кўриб чиқмоқда.
22 февраль куни «Америка овози» радиосига интерьвю берган АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиë масалалари бўйича муовини Elis Uels¸ Тошкент анжуманига Давлат котиби Рекс Тиллерсон бориши ҳақидаги хабарларни тасдиқлаш ëки инкор этишга эрта эканини билдирган эди.
Leave a Reply