Бухородаги масжидларга янги йил тадбирлари учун 30 миллион сўм солиқ солинди


Самарқанд янги йил арафасида

Бухоро вилоят ва шаҳар ҳокимлиги янги йил арафасида шаҳарни байрамона безатиш учун барча хусусий ширкат ва жамоат ташкилотларидан хайрия пули ундирмоқда.

“Ихтиëрий-мажбурий” экани айтилаëтган “янги йил ўлпони”нинг вилоятдаги юздан зиëд масжидга ҳам солингани бизни ранжитмоқда¸” деди Озодлик мухбири гаплашган Бухоро шаҳридаги масжидлардан бири мутаваллиси. (Мутавалли – масжиднинг хўжалик ишлари бўйича маъмури – таҳр.)

Бу мутавалли иддаосича¸ шаҳар ҳокимияти Бухородаги 25 та масжидга янги йил безаклари учун жами 30 миллион сўм йиғиб беришни топширган.

Бухоро шаҳар ҳокимлигининг ободончилик масалалари билан шуғулланадиган ходими Озодлик билан суҳбатда “барча ташкилотлар¸ шу жумладан диний ташкилотлар ҳам шаҳарни безаш ишига ўз ҳиссасини ихтиëрий равишда қўшаëтганлигини” айтди.

Ўзини таништирмаган расмийга кўра¸ Бухоро шаҳрини янги йил арафасида безатиш ишларига вилоят ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ботиржон Шахриëров бошчилик қилмоқда.

Озодлик қўнғироғига жавобан Шахриëровнинг ëрдамчиси “шаҳарни безатиш учун хайрия маблағларини йиғиш билан котибият мудири Азимжон“ шуғулланаëтганини айтди. Ўзини Азимжон деб таништирган ҳокимлик расмийси Озодлик мухбири саволини эшитда ва “қоғозларимга қараб сизга ярим соатдан кйин аниқ маълумот айтаман” дея телефонни ўчирди. Мулозим билан боғланишнинг бошқа иложи бўлмади.

Янги йилда шаҳар безатишга барча ҳисса қўшди

Озодлик мухбири боғланган Бухоро шаҳар ҳокими ўринбосари “хайрия маблағини низом ва мулкчилик шаклидан қатъий назар” барча ташкилотлар бераëтганини билдирди.

“Бухоро азалдан зиëратгоҳ ҳисобланади. Зиëрат масканларидаги хайрия қутиларига тушган пулларнинг озгина бир қисмини шаҳарни байрамона безатиш учун сарфланганига ҳеч бир диний арбоб қарши эмас¸” деди Бухоро шаҳар ҳокимлиги расмийси.

Шариатга зид эмас

Ижтимоий тармоқлардаги баҳсли чиқишлари билан танилган тошкентлик имом Шермурод Тоғай ҳам Озодлик билан суҳбатида масжидларнинг янги йил арафасида шаҳар безатишга ҳисса қўшганида ëмонлик кўрмайди:

– Мен имомлик қилган фаолиятим давомида ҳеч ким арча учун хайрия пули сўрамаган. Лекин агар Бухородаги масжидлар янги йил арафасида шаҳар ободонлиги учун хайрия қилган бўлса¸ бунинг ҳам ëмон томони йўқ. Пайғамбаримиз САВ ўзининг яҳудий ва насроний қўшниларига ëрдам берганини биламиз. Масалан¸ насронийми бошқами дин вакилларининг байрамлари бўлса¸ динимизда уларни табриклаб қўйиш бор нарса. Шариат юзасидан бунга эътироз йўқ. Агар кимдир ëрдам берган бўлса¸ бераверсин. Сен ëрдам бермагин¸ деб бировни қайтармаймиз¸ дейди Тошкентдаги масжид имоми. Тадбиркорлар чўнтак ковлади

Ҳозирча республиканинг бошқа вилоятларидаги масжидларга янги йил байрами учун солиқ солингани ҳақида Озодликда маълумот йўқ.

Айни пайтда Хоразм¸ Сурхондарë ва Фарғона вилоятларидаги Озодлик суҳбатлашган тадбиркорлар ўзларининг ҳокимият томонидан янги йил тадбирларига “хайрия қилишга мажбурланганлиги” ҳақида айтишди.

Хусусан¸ фарғоналик тадбиркорнинг айтишича¸ ҳокимият мулозимлари ўзидан вилоятдаги ўрта-махсус таълим муассасаларида таҳсил олаётган ота-она қаровисиз қолган ўқувчиларга янги йил байрамида совға учун пул ўтказиб беришни “ихтиëрий-мажбурий” тарзда сўраганини иддао қилди.

Be the first to comment

Leave a Reply

Your email address will not be published.