Ўзбекистоннинг собиқ биринчи хоними Татьяна Каримова ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида қамоқдаги қизи Гулнора билан учрашувга рухсат берилмагани ҳақида ёзди. Бир ҳафта аввал марҳум Ислом Каримовнинг тўнғич ўғли Пётр ўгай онаси Татьяна Каримовани мерос масаласида судга берган эди.
Ушбу икки воқеа сабаб чорак аср давомида Ўзбекистоннинг энг қудратли шахсларидан бўлган, 2016 йилдан буён эса “марҳум президентнинг беваси” мақомига қаноат қилиб келаётган Татьяна Акбаровна теграсидаги муҳокамалар яна қизғин тус олди.
“Неварам Имонни 25 ёшни қарши олгани билан табриклайман. Бахт, фароғат, меҳр-муҳаббат тилайман. Лекин, афсуски, бугунги гўзал кун қувончи тўкис эмас… КИН-21 аёллар колониясидаги қизим Гулнорани кўришга рухсат берилмади”, дея пост қолдирди Татьяна Акбаровна 17 июнь куни Инстаграмдаги саҳифасида.
More at ozodlik.org
UZBEKNY.COM – UZBEK NEW YORK –
USA – UZBEKISTAN KAZAKHSTAN KYRGYZSTAN TADZHIKISTAN TURKMENISTAN
Leave a Reply