Ер майдонларидан ноқонуний фойдаланиш ва эгаллаб олишнинг олдини олиш бўйича Республика комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

1 февраль куни Бош прокуратурада Ер майдонларидан ноқонуний фойдаланиш ва эгаллаб олишнинг олдини олиш бўйича Республика комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилишда қишлоқ хўжалиги, айниқса, суғориладиган экин ерларининг ажратилиши ва фойдаланилиши аҳволи ҳамда соҳада қонунийликни таъминлашга доир масалалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходимлари, комиссия аъзолари, Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси вакиллари, Вазирлар Маҳкамаси, Олий суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, “Давергеодезкадастр” қўмитаси, шунингдек соҳага алоқадор бошқа вазирлик ва идоралар раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этишди.

Жойлардан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши раислари, Тошкент шаҳар, вилоятлар, туман-шаҳар ҳокимлари, прокурорлари, ички ишлар органлари ва солиқ идоралари бошлиқлари, соҳага алоқадор вазирлик ва идораларнинг ҳудудий тузилмалари раҳбарлари қатнашишди.

Комиссия йиғилишида Бош прокурор Н.Йўлдошев кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилди.

Маълумки, Ўзбекистоннинг ҳозирги янги тараққиёт босқичида Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси билан ер майдонларидан самарали ва оқилона фойдаланишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Сўнгги уч йилда бу соҳани ислоҳ қилишга оид 30 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилинди.

Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш учун бюджетдан ажратилаётган маблағлар ҳажми йилдан – йилга ортиб бормоқда.

Бу мақсад учун 2017 йилда 463 млрд. сўм ажратилган бўлса, мазкур кўрсаткич 2018 йилда 559 млрд., 2019 йилда эса 673 млрд. сўмни   ташкил этган.

Экин майдонлари самарадорлигини оширишда замонавий технологияларни кенг қўллашга катта эътибор қаратилмоқда.

Бу даврда республика бўйича 170 минг гектардан ортиқ майдонда сувни тежовчи технологиялар жорий этилди, натижада ҳолати ёмонлашган 303 минг гектар ернинг унумдорлиги оширилди.

Паст ҳосилли пахта ва ғалла майдонларини қисқартириш, улар ўрнида юқори даромадли, экспортбоп маҳсулотлар етиштиришга устувор вазифа сифатида қаралмоқда.

Ўтган уч йилда ҳосилдорлиги паст бўлган 293 минг гектар ана шундай майдонларнинг 257 минг гектарида даромадбоп турли экинлар етиштирилди, 35 минг гектарида интенсив боғ ва янги токзорлар барпо   этилди.

Кўрилган чоралар натижасида биргина 2019 йилда 48 минг гектар яроқсиз ер майдонлари муомалага киритилди.

Зеро, мамлакатимизнинг тараққиёти ва келажагихалқимизнинг тўкис
ва фаровон ҳаёти бебаҳо бойлик – ердан оқилона фойдаланишга чамбарчас боғлиқдирБу масала миллий хавфсизлик ва барқарорликка тўғридан-тўғри дахлдордир.

Лекин, қишлоқ хўжалиги экин ерларини ажратиш ва ундан фойдаланишда кузатилаётган айрим камчилик ва нуқсонлар, соҳадаги коррупция ҳолатлари, баъзи мутасаддилар содир этаётган қинғир ишлар соҳадаги ислоҳотларга
соя солмоқда.

Шу сабабли ер майдонларини ажратиш ва ундан фойдаланишдаги тизимли камчиликлар, тегишли идораларда мазкур соҳада коррупцияга қарши кураш бўйича амалий ишлар оқсаётганлиги, тизимдаги айрим раҳбарлар бу иллатдан қутула олмаётганлиги йиғилишда танқидий муҳокама этилди.

Маърузадасўнгги йилларда суғориладиган ер майдонлари Сирдарё, Самарқанд, СурхондарёНаманганЖиззах, Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида камайганлиги, Андижон, Тошкент, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида ер ҳолати ёмонлашганлиги кўрсатиб ўтилди.

Ерга талаб кескин ортиб бораётган ҳозирги давр, захирага олинган ҳар қарич майдонни унинг ҳақиқий эгасига топширишни талаб этади.

Захирага олинган ер майдонларини ажратишнинг очиқ ва шаффоф тизими ҳанузгача йўлга қўйилмаганлиги, бу эса турли суиистеъмолчиликларга, экин майдонларининг эгасиз қолиб, ҳатто йўқотилишига олиб келаётганлиги аниқ мисоллар билан кўрсатилди.

Янгийўл туманида 2016 йил май ойида захирага олинган 64 балл бонитетли 1,5 гектар унумдор экин майдони ҳеч кимга ажратиб берилмаганОқибатда ушбу майдонни 10 нафар фуқаро эгаллаб, уй – жойлар қуриб олган. Ушбу унумдор экин майдони қишлоқ хўжалиги ерлари тоифасидан асоссиз чиқарилиб, ноқонуний қурилган уй – жойларга кадастр ҳужжатлари тайёрлаб берилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ўтказилмоқда.

Сувли боғ ва дарахтзорларга талабгорлар етарли бўлсада, Андижон, Хоразм, Наманган, Сурхондарё, Жиззах вилоятларида боғ ва дарахтзорлар захирада қолаётганлиги танқид остига олинди.

Ерларни эгалик қилиш, доимий ва вақтинчалик фойдаланиш учун ажратишда ҳамда ижарага беришда жиддий қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилаётганлиги аниқ рақам ва мисоллар ёрдамида кўрсатиб берилди.

Бош прокурор маърузасида, сўнгги икки йилда 56 минг гектар ер майдони ҳокимликлар томонидан ноқонуний ажратилганлигини кўрсатиб, мутасадди раҳбарлардан қонун талабларига қатъий риоя этиш талабини қўйди.

Ўтган йилда республика бўйича 83 та ҳолатда 112 гектар суғориладиган қишлоқ хўжалиги ер майдони қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер сифатида ажратиб юборилган.

Мисол учун, Жарқўрғон туманида 1,5 гектар суғориладиган экин майдони ғишт цехи қуриш, Тошкент туманида 20 сотих майдон савдо мажмуаси қуриш учун шундай йўл билан қонунга зид ажратиб берилган.

Сўнгги икки йилда ер сотиш, талон – торож қилиш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан 473 та жиноят иши қўзғатилиб, 543 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилганБу жиноятларнинг 71 тасини порахўрлик, 354 тасини фирибгарлик, 37 тасини сохтакорлик каби қилмишлар ташкил этади.

Бу даврда 295 нафар мансабдор шахс ер қонунчилигини бузиш билан боғлиқ жиноятларни содир қилганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилганлиги, уларнинг 119 нафари ёки 40 фоизини ер кадастри ходимлари ташкил этиши қаттиқ танқид қилинди.

Мисол учун, Булоқбоши туман ер ресурслари ва кадастр бўлими бошлиғи фуқаро У.га 4 сотих ерни уй-жой қуриш учун ажратиб бериш эвазига 4 минг АҚШ доллари олганда жиноят устида ушланган.

Муборак туман бўлими мутахассиси фуқаро Э.га иссиқхона қуриш учун ер ажратишни ваъда қилиб, 14 минг АҚШ доллари олганлиги учун суд ҳукми билан етти йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Қўмитанинг фаолияти фақат кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришдан иборат “Ермулккадастр” корхонаси ходимлари ҳам бундай суиистеъмолчиликларга берилганлиги ҳам кўрсатилди.

Масалан, Андижон шаҳар “Ермулккадастр” раҳбари фуқаро Қ.га 4 сотих ер ажратишни ваъда қилиб, 10 минг АҚШ доллари олганлиги учун суд ҳукми билан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Олтиариқ туман “Ермулккадастр” мутахассиси фуқаро Н.га 5 гектар ерни боғ ташкил этиш учун ажратиб бериш эвазига 22 минг АҚШ доллари ва 28 млн. сўм олган вақтида жиноят устида ушланган.

Ўтган икки йилда ҳокимликларнинг 23 нафар, архитектура ва қурилиш идораларининг 14 нафар ходимлари ер билан боғлиқ жиноятлари учун жавобгарликка тортилган.

Мисол учун, Арнасой тумани ҳокимининг ўринбосари тадбиркорга паррандачилик комплекси учун ер ажратиш эвазига 13 минг АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 3 минг АҚШ долларини олганда қўлга олинган.

Ер ажратиш эвазига Урганч тумани ҳокими ўринбосари 5 млн. сўмХива шаҳри ҳокими ўринбосари 2 минг АҚШ доллари, Чуст тумани ҳокими ўринбосари 2.000, Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосари 6.000, Навбаҳор тумани ҳокимининг ўринбосари 11 минг АҚШ доллари пора олганлиги учун жавобгар бўлган.

Маърузада, экин ерларини асраш, ҳолатини яхшилаб боришга ер назоратига масъул идоралар томонидан етарли эътибор берилмаганлиги оқибатда ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаш, ноқонуний бино ва иншоотлар қуриш, экин майдонларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги кўрсатиб ўтилди.

Ўтказилаётган хатловларда, республика бўйича 3.900 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани, 6 минг гектар майдонга ноқонуний қурилишлар қилингани, 11 минг гектар ердан самарасиз ва мақсадсиз фойдаланиб келингани аниқланди.

Ишчи гуруҳлар томонидан Тошкент вилоятида ўтказилаётган хатловда қарийб 23 минг гектар майдондаги 142 мингдан ортиқ бино ва иншоотларнинг бирон – бир ҳужжати мавжуд эмаслиги, 1.450 гектар ер ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги, 855 гектар ерда объектлар ноқонуний қурилгани аниқланган.

Хатлов жараёнида айрим мутасаддилар йўл қўйган жиддий қонун бузилиши ҳолатлари ҳам аниқланган.

Мисол учун, Янгийўл туман “Ермулккадастр” ходимлари ер ажратилгани ҳақида ҳокимнинг қалбаки қарорини тайёрлаш, қурилмаган уйни гўёки қурилган деб қалбаки кадастр ҳужжатини тузиш орқали 12 нафар фуқарога 7  гектар ерни бериб юборган.

2019 йил 17 декабрь куни Зангиота туман ҳокимлиги умумий бўлими мудири ва фуқаро С. 30 сотих ер майдони ажратиб бериш эвазига фуқаро Х.дан 120  минг АҚШ доллари олганда қўлга олинган.

Бу ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ўтказилмоқда.

Айрим фермерлар ижарага берилган ер майдонларини ноқонуний сотаётганлиги ҳам танқид остига олинди. Сўнгги икки йилда 76 нафар фермер ерларни ноқонуний сотганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилди.

Зангиота тумани “Семурғ” фермер хўжалиги бошқарувчиси Т. фуқаро П.га 70 сотих суғориладиган ернинг ҳар бир сотихини 5 минг АҚШ долларидан, жами 350 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 50 минг АҚШ долларини олаётганда ушланди.

Ваҳоланки, ушбу ер майдони Зангиота тумани ҳокимининг қарори билан шу фермер хўжалигига мева – сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш цехи ташкил қилиш учун берилган.

Қибрайдаги “Тошкент оазис” фермер хўжалиги раҳбари И. ҳам 26 сотих ер майдонини 3 нафар фуқарога жами 208 минг АҚШ долларига сотиб юборганлиги учун тергов қилинмоқда.

Йиғилишда, ерга оид қонун бузилиши ҳолатларининг олдини олишга кўмаклашишга масъул Фермерлар Кенгаши, маҳалла раислари, участка профилактика инспекторлари ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш, ноқонуний қурилмаларни олдини олишда ташаббус кўрсатмаётганлиги таъкидланиб, улардан янада фаоллик кўрсатиш сўралди.

Охирги икки йилда 21 нафар маҳалла раиси ер билан боғлиқ   жиноятлари учун жавобгар бўлганлиги танқид остига олинди.

Мисол учун, Хива туманидаги “Қушчи Каттабоғ” маҳалласи раиси Э. фуқаро Р.дан 2 та турар – жой учун захирадаги ерлардан ажратишни ваъда қилиб, 10 минг АҚШ доллари талаб қилган ҳамда шундан 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Қарши туманида эса, “Кат” маҳалласи раиси Ш. фуқаро У.га 12 сотих ерни уй – жой қуриш учун ажратиб бериш эвазига 70 млн. сўм олганда қўлга олинган.

Йиғилишда, аҳоли сони тобора ошиб борадиган, ер майдонлари ҳажми эса чекланган шароитда, бу соҳадаги коррупция, тизимли камчилик ва қонунбузилишларни бартараф этиш, она заминимиз ер майдонларини асраб – авайлаб келажак авлодларга етказиш зарурлиги таъкидланди.

Be the first to comment

Leave a Reply

Your email address will not be published.