ХОРАЗМ. “Хоразм вилояти Шовот туманидаги кўмир конида тартиб йўқ, таниш-билишчилик, коррупция авж олган. 2-3 кундан вагонлаб кўмир келади, лекин аҳолига етмайди. Ойлаб навбат кутасиз, аммо кўмирдан дарак йўқ. Шундоқ ҳам нархи баланд, тоннасини 300 минг сўмдан сотишаяпти. Шунча кўмир қаерга кетаяпти – ҳеч ким билмайди. Мактаб, коллежга юбордик, дейишади. Лекин қаерга кетаётганини текширадиган масъул йўқ. Масалан, 9 февраль куни “Isuzu” машинасига 6-7 тонна юклашди, мактабга жўнатдик, дейишди. Лекин ўша кўмир чиндан ҳам мактабга кетганмикан?”
Leave a Reply