Чилонзордаги масжидга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи бериладиган бўлди


Чилонзорда барпо этиладиган масжидга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи бериладиган бўлди.

Масжидга Шайх номини беришни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев таклиф этган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф 1989 йилда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтийси бўлган ва 1993 йилда муфтийликдан истеъфо берган.

Шайх Муҳаммад Содиқ кўп йиллар давомида Озодлик радиосида диний мавзуларни шарҳловчи эксперт сифатида ҳам фаолият юиртган.

Марҳум 1993-97 йилларда Ливияда муҳожиратда яшаган пайтларданоқ Озодлик билан ҳамкорлик бошлаган. 2007 йилгача давом этган ҳамкорлик натижасида “Қадриятлар” диний-маърифий дастури Озодлик тингловичлари эътиборига ҳавола қилинган.

Бундан ташқари, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Озодлик радиосининг сиёсий, ижтимоий лавҳа ва дастурларини тайёрлашда ҳам ҳисса қўшган.

Жумладан, 2006 йилнинг 19 февраль куни эфирга берилган Қурултой дастурининг “Ислом ва демократия” мавзусидаги сонида Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф иштирок этган эди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф 2015 йилнинг 10 мартида Тошкентда юрак хуружидан вафот этди.

Be the first to comment

Leave a Reply

Your email address will not be published.