«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий ширкати халқаро йўналишлардаги рейсларга чипталарни арзонроқ сотишни бошлайди.
Бу президентнинг «Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ амалга оширилаяпти.
Ҳужжатга кўра, Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хивадаги аэропортларни темир йўл вокзаллари ва автовокзаллар ҳамда йирик меҳмонхоналар билан боғловчи shuttle-bus махсус автобуслари қатнови ҳам йўлга қўйилади.
Ушбу ўзгаришлар туризмни ривожлантириш учун бўлса, Ақтўбе фожиаси ортидан муҳожирлар учун ҳам самолёт ва поезд чипталари арзонлаштирилиши хабар қилинганди.
Leave a Reply