Россияликларнинг 58 фоизи СССР парчаланганидан афсусда


СССРнинг энг сўнгги раҳбари Михаил Горбачёв аҳоли билан учрашмоқда. 1985 йилда олинган сурат.

СССР парчаланиб кетганидан афсусланаётган россияликлар сони 2009 йилдан бери биринчи марта тарихий максимумга етди.

Москвадаги Левада маркази ўтказган ижтимоий сўров натижаларига қараганда, сўралганларнинг 58 фоизи СССР парчаланганидан афсусда эканини, 25 фоизи бундан афсусланмаслигини билдирган.

Россияликлар фикрича, СССРнинг парчаланиб кетишининг олдини олиш мумкин бўлган. 29 фоиз респондент эса СССРнинг парчаланиши тўхтатиб бўлмайдиган жараёнга айланганини айтишган.

8 декабрь куни Совет Иттифоқи парчаланиб кетишига сабаб бўлган Беловежск шартномаси имзоланганига 26 йил бўлди. Бу вақтга келиб иттифоқни ташкил қилган 15 республика 1991 йилнинг 17 мартида ўтган референдумда сайловчиларнинг асосий қисми СССРни сақлаб қолиш учун овоз берганига қарамай, ўз мустақиллигини эълон қилиб бўлган эди.

Левада маркази 2016 йилда ўтказган сўровда сўралганларнинг 50 фоизи СССР парчаланганидан афсус билдирган, лекин уларнинг 12 фоизигина Совет Иттифоқи қайта тикланиши тарафдори эканини айтган эди.

Be the first to comment

Leave a Reply

Your email address will not be published.