Ўтган йилнинг декабрь ойида қурилиши бошланган Бухоро – Мискин темир йўли расман фойдаланишга топширилди.
ЎзА агентлиги хабарига кўра, янги темир йўлнинг очилиш маросими 1 декабрь куни Қорақалпоғистонда жойлашган Мискин масканида бўлиб ўтган.
Узунлиги 355 километр бўлган бу темир йўли Бухоро вилоятининг Бухоро туманини Қорақалпоғистоннинг Мискин масканини бир-бирига боғлайди ва бу йўлдан асосан, юк ташийдиган вагонлар қатнаши айтилмоқда.
Тез орада электрлаштирилиши айтилаётган мазкур темир йўли шу ҳудуддаги “қазилма бойликларини ўзлаштириш, улардан самарали фойдаланиш ва шу билан бирга янги ишлаб чиқариш корхоналарини очишга хизмат қилади”.
Расмий хабарда айтилишича, бу янги линия шу пайтга қадар Тошкентдан Урганчга қатнайдиган поездларнинг Навоий – Учқудуқ – Мискин оралиғидаги 1 минг 64 километрлик йўлини қарийб 100 километрга қисқартиради
Uzbek USA New York News – Узбекистан и США – Узбекский Нью-Йорк
Copyright © 2024 | WordPress Theme by MH Themes
Leave a Reply